Яна жароҳат! "Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди

  • 27 ноябрь, 2020, 20:18
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" яна таркиб билан боғлиқ муаммолар гирдобида қолмоқда. Яқиндагина жароҳатидан фориғ бўлган Дани Карвахаль яна сафдан чиқди.

Tecno

Журналист Хосе Луис Санчеснинг хабар беришича, ҳимоячи сон мушакларида муаммо ҳис қилган. Энди 28 ёшли футболчи тахминан 2 ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Бу муддат оралиғида у "Алавес", "Шахтёр", "Севилья" ва "Боруссия" Мюнхенгладбах каби жамоаларга қарши учрашувларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Клуб ва футболчи асосий мақсади 12 декабрдаги "Атлетико"га қарши дербида ҳаракат қилиш.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!