Ads

"Янг Бойз" клуби бош мураббийи Херардо Сеоане бугун Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Ювентус"га қарши баҳсда португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг иштирок этишини жуда ҳам хоҳлаганини билдирди.

“Биз бугун Роналдунинг ўйнамаслигидан бироз хафамиз. Унинг бизга қарши ўйнашини жуда ҳам хоҳлагандик. Лекин, Роналдусиз ҳам “Ювентус”да ҳеч қандай камчилик йўқ”,  - дейди Сеоане.

Маълумот учун, Роналду ЕЧЛнинг илк турида “Валенсия”га қарши баҳсда ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилиб майдондан четлатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” – “Янг Бойз” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:55да бошланади.