Янги "Барселона" - янги ғалабалар!

Ла Лига 14-туридан ўрин олган "Барселона" - "Эспаньол" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда Каталония клуби рақибдан 1:0 ҳисобида устун келди. 

Ўйиннинг 48-дақиқасида Депайнинг пенальтидан урган голи амалда баҳс тақдирини ҳал қилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг "кўк-анорранглилар" очколари сонини 20 тага етказиб олган ҳолда, 6-ўринга кўтарилиб олди. 17 очкога эга "Эспаньол" айни дамда Ла Лига турнир жадвалида 11-поғонада ўрин олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!