Янги чақирув: Алаба “Реал”да ўйнаб кета оладими?

Бу йилги асосий трансфердан бири шу ёзда амалга ошириладиганга ўхшайди. Аниқроғи, ёзда “Бавария” билан шартномаси якунланадиган ва эркин агентга айланадиган Давид Алаба мавсумлар оралиғида "Реал"га ўтиши ҳақида жуда кўп гапирилмоқда. Биз эса 28 ёшли австриялик футболчининг "Қироллик клуби" таркибидаги келажаги борасида бироз мулоҳаза юритишга ҳаракат қиламиз.

Сегодня Давид Алаба объявит об уходе из «Баварии» - Чемпионат

Алаба "Бавария" билан шартномани узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида маълумот пайдо бўлганида, кўплаб оммавий ахборот воситалари дарҳол футболчини "Реал"га ўтиши ҳақида гапира бошлади. Ҳа, испан гранди билан бирга "Челси", ПСЖ, "Ювентус" ва "Барселона" каби клубларнинг номлари ҳам матбуотда даъвогарлар қаторида эътироф этилди, аммо уларнинг қизиқиши у қадар жиддий эмасди. Якунда барча миш-мишлар ҳақиқат бўлиб чиқди - энг нуфузли трансфер инсайдерларидан бири Фабрицио Романо барча тахминларни тасдиқлади ва Алабанинг тез орада "Қироллик клуби" футболчисига айланишини айтди.

Шуниси эътиборлики, австриялик футболчи янги жамоага ўтса ҳам, унинг маоши ўзгаришсиз қолади. У ҳозир “Бавария”дан ҳар мавсум учун 12 миллион евро олади. Шу сабабли, Алабанинг "Бавария"дан кетиши маош билан боғлиқ эмас. Бу шуни англатадики, у ҳақиқатан ҳам ўзини янги чемпионатда, янги жамоада синаб кўришни хоҳлайди. Аммо бундай танлов қандай якун топиши мумкин? Келинг, Алабанинг Мадридда қайси позицияларда ўйнаши мумкинлиги ва Зидан футболчидан қаерда максимал самарадорликда фойдаланмоқчилигини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Алаба в январе начнет переговоры с Челси — football.ua

Марказий ярим ҳимоя

Эҳтимол, Алаба "Бавария"да айнан шу позицияда ўйнашни кўпроқ хоҳлаган бўлиши мумкин. Балки унинг "Бавария"дан кетишига шу ҳам сабаб бўлгандир. Боиси, бош мураббий Флик Давиднинг майдон марказида ўйнаш истагини қондира олмаган. "Реал"га келсак, Алаба мадридликларнинг ярим ҳимоясида ўз ўрнини эгаллаши ва асосий футболчига айланиши деярли имконсиз. Сабаби оддий – рақобат кучли. "Реал"да бу позицияда кадрлар борасида муаммо йўқ. Кроос, Модрич, Каземиро ва Вальверде жамоада асосий таркиб учун жуда кучли рақобат пайдо қилган. Нима деб ўйлайсиз, Алаба улардан қай бир жиҳатдан устунроқ? Ҳа, айтганча, Искони ҳам ёдингиздан чиқарманг. Агар баъзи асосий футболчилар ёзги трансфер ойнасида "Реал" сафини тарк этмаса ёки ушбу позициядаги бир қатор ўйинчилар  жароҳат олмаса, Алабанинг янги мавсумда майдон марказида пайдо бўлиш эҳтимоли жуда кам. Давид хоҳлаган позиция, яъни ҳимоявий ярим ҳимоячи - "Реал"да мутлақо ўзгармас бўлиб туюлади. Яқин келажакда Каземирони ҳеч ким ўрнини боса олмаслиги эҳтимолдан йироқ эмас ва бразилиялик футболчи ҳам ўзи учун қулай жойдан ҳеч қаёққа кетмоқчи эмас.

Лидер Давид Алаба побил австрийский рекорд

Чап қанот ҳимоячиси

Алабани чап қанот ҳимоясида кўриш эҳтимоли анча юқори. Ушбу позицияда узоқ йиллардан буён тинимсиз тўп суриб келаётган Марселонинг ёши ўтиб бормоқда ва бу сўнгги ўйинларда жуда аниқ кўриниб турибди. "Челси"га қарши ўйинда бразилиялик футболчи тезкор рақибларига етарли қаршилик кўрсата олмади ва бу "Реал" ҳимоясида катта муаммога айланди. Афсуски, тан олиш керак, Марсело энди аввалги савиясини намойиш этолмаяпти. Шу сабабли, Ферлан Менди йўқлигида "қаймоқранглилар" ҳимоядаги омадсизликни ҳис қила бошлайдилар. Ушбу позиция Алабага мос тушади, шунинг учун унинг бу чизиқда ўйнаб кетиши ҳақиқатга яқинроқ. Аммо у чап қанот ҳимоясида биринчи рақамли ўйинчига айлана оладими? Ёки у шунчаки, Марселонинг ўрнини босадими? Бу савол жуда долзарб бўлиб қолмоқда. Менди аллақачон асосий таркибда ўзига ишонган ўйинчига айланиб улгурган ва ўйиндан-ўйинга ўсмоқда, шу сабабли, Алаба “Реал”нинг бу позицияда ҳам асосий таркибга кириши осон бўлмайди.

Давид Алаба близок к заключению контракта с «Реалом» - Чемпионат

Марказий ҳимоя

Мана шу вариант Алаба учун энг мақбул ва истиқболли кўринади. У бу позицияда ёмон ўйнамайди. У буни сўнгги икки мавсумда "Бавария"да исботлади. Шунингдек, "Реал"нинг ҳозирги асосий марказий ҳимоячиларининг келажак тақдири сўроқ остида турибди. Сўнгги пайтларда Рафаэль Вараннинг кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар кўпайиб бормоқда. Уни "Манчестер Юнайтед" ўз томонига оғдириб олмоқчи. Бундан ташқари, "қаймоқранглилар" сардори Серхио Рамос ҳали клуб билан шартномасини узайтиргани йўқ. Эҳтимол, "Реал" раҳбарияти бу футболчиларнинг келажаги ҳақида аллақачон билишар ва шунинг учун бор эътиборларини Давид Алабага қаратишган. Австриялик футболчи эса захирадаги марказий ҳимоячилар - Начо ва Милитаодан кучлироқ эканлигига ҳатто шубҳа ҳам қилмаса бўлади.

Юқоридаги фикрлар шунчаки тахминлар холос. Алабанинг “Реал”даги тақдири борасида яна бир мавсумдан сўнг аниқ фикр билдириш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!