“Янги Дрогба” АПЛни “ёндирмоқчи”

“Челси” дунё бўйлаб ёш футболчиларни жамлашни ва улардан янги юлдузларни етиштириб чиқаришни хуш кўрадиган клуб ҳисобланади.

“Аристократлар” яқиндагина 20 ёшни қаршилаган Дэвид Датро Фофанани қўлга киритди. Бу футболчи Кот Д'Ивуарда туғилган. Шу боис уни Челси” тарихидаги энг зўр ҳужумчилардан бири Дидье Дрогбага қиёслашмоқда.

Дэвиднинг ўзи ҳам ҳужумчи сифатида доим ўз ҳамюртига ўхшашни исташини билдирган.

Фофана “иккинчи Дрогба” бўлиб, Англия премьер-лигасини “ёндириш”га тайёр эканини таъкидламоқда. Лондонликларнинг ҳам ёш футболчидан умидлари катта. Шунинг учун ҳам Фофана билан 2029 йилгача давом этадиган шартнома имзоланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!