Янги мавсумда Бенземанинг дублёри ким бўлади?

Мадриднинг "Реал" определился клуби янги мавсумда захира ҳужумчиси масаласида кимни кўраётгани маълум бўлди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра жамоанинг асосий форварди Карим Бенземага Рауль де Томас дублёрлик қилади. Таъкидлаш керакки, “Реал” тарбияланувчиси жорий мавсумни "Райо Вальекано" сафида ижара асосида ўтказмоқда.

Маълумотларга қараганда де Томас номзоди шахсан бош мураббийи Зинедин Зидандан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Бенземага Мариано Диас ўриндош сифатида ҳаракат қилди. Бироқ, 17та ўйинда иштирок этиб, бор йўғи 2та гол уришга эришди.

Маълумот учун, 24 ёшли де Томас жорий мавсум "Райо Вальекано" сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!