Янги мавсумда Суперлига формати қандай бўлади?
Хабарингиз бор, 20 февраль — шанба куни Суперлиганинг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 9 март куни эса Суперлиганинг илк тури бошланиши белгиланган.
Янги мавсумда ҳам ғолиблик учун 14 та клуб кураш олиб боради: “Пахтакор”, “Насаф”, АГМК, “Бунёдкор”, Қўқон-1912”, “Сўғдиёна”, “Металлург”, “Навбаҳор”, “Локомотив”, “Машъал”, “Қизилқум”, “Сурхон”, “Андижон” ва “Турон”.
Мавсум якунига кўра сўнгги икки ўриндан жой олган клуб Про лигага туширилади. Суперлиганинг 12-ўрнидан жой олган клуб эса Про лиганинг учинчи жамоасига қарши ўтиш ўйинини аввалги йилдаги каби сафарда ўтказади.
Фикрлар