Янги мавсумда Суперлига ўйинлари қўшимча камералар билан ўтказилади
Сўнгги бир неча мавсум давомида ҳакамларимиз ВАР ишлайдиган ўйинларда ҳам қатор қийинчиликларга дуч келишгани ҳеч кимга сир эмас. Буларнинг асосий сабаби сифатида эса учрашувларда ишлатиладиган камералар сонининг камлиги (асосан 4 та), улардаги тасвирнинг ва керакли ракурсдан олинган кадрларнинг етишмаслиги кўрсатилган эди.
Ўзбекистон футбол ҳакамлари учрашувлардаги ҳакамлик сифатини ошириш, хатолар сонини камайтириш ҳамда камералар билан боғлиқ мавжуд ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида «Спорт ТВ» телеканали билан ҳамкорликда янги, 2024 йилги мавсум Суперлига баҳслари ҳамда ВАР ишловчи учрашувларни қўшимча камералар билан ўтказишини эълон қилади. Суперлига 1-тури доирасидаги ҳозир давом этаётган «Бунёдкор» – «Қизилқум» учрашувида 6 та камера ишламоқда.
Марказ мавсум давомида барча учрашувлардаги ҳакамлик ва тасвирлар даражасининг мана шундай сифатли ўтишини таъминлашга ҳаракат қилади.
ЎзФҲМ матбуот хизмати.
Фикрлар