Янги мавсумни ПСЖ италиялик мутаҳассис билан бошлаши мумкин
"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти 2020/21 мавсумдан ПСЖни бошқариши мумкин. Парижликлар ва 60 ёшли мутаҳассис ўртасида ушбу масала бўйича мулоқот бўлиб ўтган.
Айни дамда ПСЖни Томас Тухэль бошқармоқда, аммо клуб раҳбарияти Чемпионлар лигасида омадсиз натида қайд этиладиган бўлса, германиялик билан ҳайрлашишга тайёр туришибди.
Анчелотти эса "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис ва футболчилар ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб иш жойини ўзгартиришига тўғри келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти ПСЖ учун бегона эмас, у 2011/13 йилларда париж клубига устозлик қилган ва мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритган.
Фикрлар