
Янги мавсумни у билан бошлай олмаймиз!
Жон Оби Микел "Челси"нинг совринлар учун курашиш йўлидаги муаммоси хақида гапирди.
"Челси" собиқ ярим химоячиси Жон Оби Микелнинг фикрича, лондонликлар жамоанинг асосий таркибида Роберт Санчес ўйнаб турганда совринларга асосий даъвогарлардан бири бўла олмайди.
"Челси"нинг мухлислари бизга яна бир топ дарвозабон керак эканликларини яхши билишади. Чунки Санчес бу вазифани уддалай олмаяпти. Янги мавсумни у билан бошлай олмаймиз. Дарвозабон билан боғлиқ муаммони имкон борича тезроқ ҳал қилиш керак. Ишончим комилки, клуб мухлисларининг 99 фоизи Роберт бизга соврин олиб келадиган дарвозабон эмас, - деган фикримга қўшилади", дейди Микел.
Маълумот учун, испаниялик дарвозабон "Челси" сафида 2023 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Унинг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Фикрлар