“Янги Мбаппе” пайдо бўлди

Foot Mercato нашри Европа клублари эътибори “Реймс” ҳужумкор футболчи Уго Экитикега қаратилгани ҳақида бонг урмоқда.

Ҳеч ким танимайдиган 19 ёшли футболчи Франция чемпионатида бирдан порлай бошлади. Гарчи у қудратли жамоада тўп тепмаса ҳам, кўп гол уришни уддаламоқда.

Жорий мавсумда истеъдодли ярим ҳимоячи 17 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига иккита голли пас оширди.

Франциялик мутахассислар Угони Килиан Мбаппега қиёслашмоқда. Ҳақиқатан ҳам, бу футболчининг ўйин услуби Мбаппеникига жуда ўхшайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!