Янги мураббий қўл остидаги илк ўйинда "Женоа" сафарда ғалабага эришди! Шомуродов эса...

Италия А Серияси 14-туридан ўрин олган "Специя" - "Женоа" учрашуви ўз якунига етди. Унда генуяликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

Таъкидлаш жоизки, бу "грифонлар"нинг Давиде Баллардини қўл остидаги илк баҳси эди. Ўйин аввалида "Специя" футболчиси Нзола жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ учрашув якунигача Дестро ва Кришито бир маротабадан гол уриб, "Женоа"га муҳим ғалаба келтирди. 

Ушбу ғалабадан сўнг, генуяликлар ҳисобидаги очколар 10 тага етди ва улар ҳамон турнир жадвалининг 19-поғонасида бормоқда. 

  • 88'

    Скамакка офсайдда қолиб кетди. 

  • 87'

    Дестро ўрнига Пьяца майдонга тушди. Шомуродов бугун захирада қоладиган бўлди. 

  • 84'

    Риччи ўрнига Пикколи майдонга тушди. 

  • 79'

    "Специя"нинг бурчак узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 78'

    Миха Зайц ҳам сариқ карточка ишлаб олди. Масса ҳамма карточкаларини сўнгги дақиқаларга асраб қўйган кўринади. 

  • 75'

    Терци ("Специя") огоҳлантирилди. 

  • 75'

    Бехрами ва Пандев ўрнига Скамакка ва Ровелла майдонга тушмоқда. 

  • 73'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кришито пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 72'

    "Женоа" футболчиси жарима майдони ичида йиқилди. Давиде Масса ВАР ҳакамлари билан боғланмоқда. 

  • 71'

    Кўз тегди! Маттиа Дестро сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 67'

    Риччи ("Специя") қоидани бузди. Давиде Масса карточкаларга кам мурожаат этмоқда. 

  • 63'

    Гильоне ўрнига Заппакоста, Лерагер ўрнига эса Зайц майдонга тушмоқда. 

  • 61'

    "Специя" таркибида ўзгариш. Фариас ўрнига Мастину майдонга тушди. 

  • 59'

    Нзола ҳужумда фол ишлатди. 

  • 56'

    Эммануэль Гьяси ("Специя") қоидани бузди. Ўйин анча қўпол ўтяпти. 

  • 53'

    Бехрами ("Женоа") қоидани бузди. Ҳакам оғзаки равишда уни огоҳлантирди. 

  • 50'

    Нзолага узатилган тўпни ҳимоячилар тепиб юборди. 

  • 48'

    Эстевас бурчак зарбасини қисқа паслар билан ўйнаб кетди. 

  • 47'

    Фариас рақибини ушлаб қолди. "Женоа"нинг қарши ҳужуми барбод бўлди. 

  • 46'

    Шабо ўрнига Терци майдонга тушди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 44'

    Гильонега сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 43'

    "Специя"нинг бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 42'

    Зарбалар кўрсаткичи 2:2.

  • 38'

    Маджоре зарба позициясига чиқиб борди. Аммо тепилган тўп дарвозага аниқ бормади. 

  • 35'

    Маджоре яна қўпол равишда қоидани бузди. Ҳакам яна бир маротаба оғзаки огоҳлантирди. 

  • 33'

    Горан Пандев ҳам огоҳлантирилди. 

  • 29'

    Дестро ҳужумда қол ишлатди. 

  • 29'

    Юлиен Шабода ҳаммаси жойидага ўхшайди. У майдонга қайтди. 

  • 27'

    Шабо ("Специя") тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 26'

    Маджоре жарима майдони ичидан зарба беришга эришди. Кучсиз келган тўпни Перин қийинчиликсиз ушлаб олди. 

  • 24'

    Маджоре ("Специя") рақибга қарши ўта қўпол ўйнаб юборди. Ҳакам ҳозирча оғзаки танбеҳ берди. 

  • 21'

    Ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетиш навбати Маттиа Дестрода!

  • 19'

    Лукас Лерагер ("Женоа") офсайдда қолиб кетди. 

  • 18'

    "Специя" бурчак зарбаси амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга эришди. 

  • 15'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Женоа" ҳисобни тенглаштирди. Маттиа Дестро биргина зарба билан дарвозани аниқ нишонга олди. 

  • 14'

    "Специя" футболчилари тўпни тезкор равишда ўйинга киритиб юборди. 

  • 14'

    Диего Фариас ("Специя") зарба берди. Ҳимоячиларга теккан тўп майдонни тарк этди. 

  • 12'

    "Женоа"нинг бурчак зарбаси бесамар кетди. 

  • 10'

    ГОЛ! Мбала Нзола майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Пастки чап бурчакка йўлланган зарба дарвозабон учун қайтариб бўлмас чиқди. 

  • 7'

    "Специя" футболчилари дастлабки дақиқаларни катта фаоллик билан бошлади. 

  • 5'

    Юлиан Шабо ("Специя") огоҳлантирилди. 

  • 3'

    Жарима майдонига узатилган тўпни генуяликлар қайтариб юборди. 

  • 2'

    Мартин Эрлич ("Специя") рақибга қарши ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 1'

    Учрашув бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби ушбу турда "Специя" меҳмони бўлади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Алишер Собиров
24/12/2020 09:30
Хамюртимиз уйнамаса олибам курсатмелар
Дилшод Даврлнов
24/12/2020 08:53
Шомуродов уйнамас бу уйини кизиги йук
Дилшод Даврлнов
24/12/2020 08:53
Шомуродов уйнамас бу уйини кизиги йук