“Янги Неймар” пайдо бўлди. Европа клублари уни талашмоқда

Бразилияда “янги Неймар” номи билан танилган “Сантос” ҳужумчиси Кайо Жоржени Италия суперклублари талашмоқда.

Айни пайтда “Ювентус”, “Наполи”,  “Рома” ва “Милан” 19 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракатни бошлаган. Улар ёш футболчини тезроқ Европага келишини кутмоқда.

Айниқса, Кайонинг “Сантос” билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 31 декабрь куни якунланиши унинг трансферини осонлашади. Бундай вазиятда клублар футболчининг ўзи билан келишиб олса бўлди, шартномаси тугаётган футболчининг трансфер суммаси аҳамият касб этмайди.

Шунга қарамай, Кайонинг трансфери 12 миллион еврога баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!