"Янги Пирло" "Интер"да ўйнамоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Брешия” клуби ярим ҳимоячиси Сандро Тонали фаолиятини “Интер”да давом эттирмоқчи.

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, 20 ёшли футболчи айнан “нерадзуррилар” сафига ўтишни хоҳламоқда.

Ўз навбатида “Интер” ҳам Тоналининг трансфери бўйича “Брешия” билан музокараларни бошлаб юборган.

Мутахассислар томонидан “янги Пирло” дея эътироф этилаётган Тонали жорий мавсум А Серияда 23 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!