Янги қоида легионерлар йўлини тўсмоқда
Ads
 

Футбол клубларининг хорижлик футболчиларга катта миқдорда маблағ сарфлаётгани туфайли Хитойда легионер футболчилар лимити сезиларли даражада кучайтириладиган бўлди.

Янги қоидага кўра, Хитой чемпионатида бир жамоа таркибида фақатгина уч нафар легионер тўп суриш имконига эга бўлади. Жамоалар 18 кишилик қайдномага бешта легионердан ташқари 23 ёшгача бўлган икки нафар ўйинчини киритиши ва улардан бири асосий таркибдан жой олиши керак. Бу қарор Хитой ҳукумати томонидан жорий қилинади. Гарчи ҳали расмий қарор чиқарилмаган бўлса-да, клублар янги тартиб ҳақида огоҳлантирилди.

Кейинги пайтда Хитой клубларига Одил Аҳмедов, Карлос Тевес, Халк, Оскар, Аксель Витсель каби маҳоратли футболчилар бориб қўшилди.

SPORTS.uz