Янги таклиф Роналдуни “довдиратиб” қўйди!

Европа чемпионатидан кейин Криштиану Роналду фаолиятини қайси клубда давом эттириш бўйича бир қарорга келишига тўғри келади.

Португалиялик юлдузнинг “Ювентус” билан яна бир йиллик шартномаси бор. Лекин туринликларнинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри Роналдуни ўйнатмоқчи эмаслигини олдиндан таъкидлаб келади.

Роналдуни олишга қизиққан жамоаларнинг аксарияти 36 ёшли футболчига катта маош тўлашни истамаслиги ортидан унинг харидорлари камайиб кетди. Бироқ, Криштиануни юлдуз даражасига кўтарган "Манчестер Юнайтед” яна уни ўз сафига чорлаяпти.

Манчестерликлар кутилмаганда Роналдуга анча катта маош – йилига 20 миллион евро таклиф қилмоқда. Бу футболчини ўйлантириб қўйди. Чунки бошқа бирор клуб молиявий инқироз ҳукмронлик қилаётган бир пайтда, фаолиятини якуний босқичида турган ҳужумчига бундан катта маош таклиф қилиши амри маҳол.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Роналдуга  йилига 31 миллион евро тўламоқда ва бу Турин клубига оғирлик қилаётгани бир неча бор матбуотда муҳокама қилинди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию