Янги ташкил этилган "Олимпик"нинг "иштаҳаси" чакки эмас
Янги ташкил этилган “Олимпик” жамоаси Тимур Кападзе бошчилигида мавсумга тайёргарлигини давом эттиряпти.
Айтиш жоизки, уларнинг "иштаҳаси" чакки эмас. Гарчи клуб фаолиятини яқинда бошлаганига қарамасдан Тошкентда ўтказилаётган ўртоқлик баҳсларида Кападзе жамоаси яхши таассурот қолдирган ҳолда рақибларини бирин-кетин мағлуб этиб келмоқда.
Режага мувофиқ, бугун унинг жамоаси про-лига қатнашчиларидан бири – “Истиқлол”га қарши майдонга тушди. Голларга бой тарзда кечган баҳсда “Олимпик”нинг қўли баланд келди – 3:1.
“Олимпик”: Хамидилло Абдунабиев, Жавоҳир Абдуалиев, Шаҳзод Тоиров, Хамид Рустамхонов, Озод Рамазонов, Азамат Ҳалилов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Асад Каримов, Руслан Жиянов, Муҳсин Норматов, Шоҳжаҳон Султонмуродов.
Захирадан тушганлар: Владимир Назаров, Бегзод Шамсиев, Элдор Бегимов, Жалол Содиқов, Саидазамат Мирсаидов, Абдурауф Бўриев, Фарруҳбек Мухторов, Муҳаммадазиз Ибрагимов, Тимур Мамасидиқов, Отабек Жўрақўзиев, Алишер Одилов.
“Истиқлол”: Фарруҳ Турдалиев, Аҳрор Ўктамов, Иқбол Бобохонов, Абдуҳолид Қурбонов, Аббос Махситалиев, Сардор Сотволдиев, Маликшоҳ Расулов, Мансур Саидов, Шохруҳ Бойқўзиев, Дилёр Эрматов, Элёр Мамасолиев.
Захирадан тушганлар: Раҳматилло Ўктамов, Достонбек Ўринбоев, Хушнуд Бозоров, Достон Бобожонов.
Голлар: Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 23 - 1:0. Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 25 - 2:0. Маликшоҳ Расулов, 59 - 2:1. Саидазамат Мирсаидов, 88 - 3:1.
Фикрлар