Янги юлдуз. Холанднинг 17 яшар жияни ундан кўп гол урмоқда!

“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд оиласидан яна бир зўр тўпурар етишиб чиқмоқда. Норвегиялик футболчининг 17 ёшли жияни Альберт Браут Тьяланд гол уришда Эрлингдан қолишмаслигини исботлаб келмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Мёльде” клубининг ёшлар жамоасида тўп тепаётган ҳужумчи 37 та учрашувда 64 та гол уришга эришган.

- Узоқроқ марраларни забт этишни истайман. Мен тезкор ва жисмонан кучлиман. Эрлинг эса мени руҳлантириб туради, - деди Альберт Браут Тьяланд.

Эрлинг Холанднинг ўзи Дортмунд клубига ўтганидан бери 43 та учрашувда рақиблар дарвозасини 45 марта аниқ нишонга олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар