"Янгиер" бош мураббийи: Мағлубиятни ўз зиммамга оламан, чунки...
Бугун Про-лиганинг 4-турида “Шўртан” ўз майдонида “Янгиер”ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
-Ўйин қийин бўлиши аввалган билгандик. Чунки дастлабки 3 та турда 2 та мағлубият ва 1 дуранг қайд этган “Шўртан” ўз майдонида фақат ғалаба учун ҳаракат қилиши аниқ эди. Тезкор гол эса режаларимизни бузиб юборди. Ушбу голдан сўнг футболчилар ўзини йўқотиб қўйди, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ҳаракатларимиз умуман ўхшамади. Рақиб жамоанинг ҳар бир яратган вазияти гол билан якунланди ва бу футболчиларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир ўтказди. Натижада футболчилар кераксиз вазиятларда хатоларга йўл қўйди ва оқибатда голлар ўтказиб юбордик.
3:0 дан сўнг захирадан ҳужумчиларни туширишга қарор қилдик, чунки ҳисоб 3:0 бўладими, 4:0 бўладими буни аҳамияти йўқ эди. Шу билан бирга бугун майдонга тушган футболчиларни ҳам айбламайман, чунки улар борини бериб ҳаракат қилишди. Мағлубиятни ўз зиммамга оламан. Чунки таркиб танлашда хатога йўл қўйган бўлишим мумкин.
Фикрлар