"Янгиер"га польшалик икки нафар легионер қўшилди
Хабарингиз бор, “Янгиер-қурувчи” жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Таркибни кучайтиришни мақсад қилган жамоа легионерлар хизматига таянишни лозим топди.
Бугун польшалик икки нафар футболчи юртимизга етиб келди.
Эртадан “Янгиер-қурувчи” жамоаси машғулотларига қўшилади. Ярим ҳимоячи Матеуз Сзмански ва ҳужумчи Мичал Калиттанинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, жамоа футболчилар билан музокарага киришади, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Фикрлар