"Янгиер"ни тарк этган футболчи легионерга айланди

Жорий мавсумни «Янгиер-Қурувчи» таркибида бошлаган 29 ёшли ҳимоячи Шоҳруҳ Холматов фаолиятини Бангладешда давом эттиради.

Шоҳруҳ Холматов Бангладешнинг «Раҳматганч» жамоаси билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, Холматов жорий мавсум жамоамиз сафида барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушди. Футболчининг келгуси фаолиятига омад тилаймиз, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун яқинда сайтимиз орқали ушбу футболчини "Янгиер"дан кетгани хусусида хабар бергандик. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!