Янгиланаётган "Ғиждувон" ўртоқлик ўйинида жавобсиз 9 та гол урди!

Тубдан янгиланаётган Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси про лиганинг янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда олиб бормоқда. Таркибга эса кўплаб янги ўйинчилар таклиф қилинмоқда.

Жумладан, Сардор Қобулжонов, Абдуҳолиқ Қурбонов, Тимур Исмоилов, Авазхон Маматхўжаев, Сирож Мелиев, Санжар Рашидов, Рустам Абдуҳамидов, Амиржон Сафаров ва яна бошқа футболчиларни айтиш мумкин. Таркибда африкалик легионер ҳам бор.

Ҳаким Фузайлов жамоаси “Пахтакор-79”га қарши назорат учрашувини ўтказди ва унда ўта йирик 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Ғиждувон”: Сардор Қобулжонов, Фарруҳ Иброҳимов,  Абдуҳолиқ Қурбонов, Ғолибжон Сарибоев, Авазхон Маматхўжаев, Сирож Мелиев, Санжар Рашидов, Тимур Исмоилов, Рустам Абдуҳамидов, Мухриддин Шамсиддинов, Аласса Монгбет.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Акобир Қаюмов, Сергей Прохоров, Равшан Султонов, Жавоҳир Алижонов, Жасур Қурбонов, Акмал Козимов, Сардор Матмуродов, Амиржон Сафаров, Тимур Усмонов, Баҳодир Абдувалиев.  

Голларга Мухриддин Шамситдинов, (3 та), Тимур Усмонов (2 та), Тимур Исмоилов, Рустам Абдуҳамидов, Амиржон Сафаров муаллифлик қилишди. Яна бир гол автогол сифатида киритилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!