Янгиланган IBF рейтингида ўзбекистонлик боксчилар қай ўринларни банд этишди?
Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг ноябрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.
Эълон қилинган янги рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ўз вазнида расман биринчи рақамли даъвогар номини сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, у 30 март куни япониялик Кеита Обарани (21-4-1, 19 КО) очколар ҳисобига мағлубиятга учратган ва бунинг эвазига март ойи учун рейтингда пешқадамга айланганди. Абдуқаҳҳоров айни вақтда WBC рейтингида бешинчи, WBO рейтингида эса 10-ўринни эгаллаб турибди.
Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) мазкур йўналиш рейтингида сентябрь ойида бўлгани 6-ўриндан жой олди. Супер енгил вазн тоифасининг яна бир вакили Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ҳам ўтган ойдаги каби 15-ўринда қайд қилинди. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида олтинчи, WBO рейтингида ўн биринчи, WBC рейтингда эса 28-ўринда бормоқда. Ўз навбатида Шаҳрам Ғиёсов WBA рейтингида еттинчи, WBC рейтингида эса 22-ўринга жойлашиб олган
IBF рейтингидан ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.
Фикрлар