Янгиланган UFC рейтингида Чимаев пастлади, қўшнимиз эса 7 поғона кўтарилди
UFC рейтинги янгиланди ва бир қатор катта ўзгаришлар юз берди.
Ярим енгил вазн тоифасида иштирок этувчи америкалик жангчи Макс Холлоуэй 3 поғона кўтарилди ва 5-ўринни эгаллади. Қозоғистонлик Асу Алмабаев супер енгил вазн рейтингида бирданига 7 поғона сакрашни амалга ошириб, 14-ўринни банд этди. Эътиборлиси, ўрта вазнда мағлубиятсиз серия қайд этаётган Хамзат Чимаев 12-дан 13-ўринга тушиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни БАА нинг Абу-Даби шаҳрида "UFC 308" турнири бўлиб ўтади. Унда Хамзат Чимаев Роберт Уиттакерга, Макс Холлоуэй эса Илия Топурияга қарши октагонга кўтарилади.
Фикрлар