Янгиланган WBA рейтингида Ҳасанбой Дўсматов юқорилади

  • 1 август, 2022, 09:29
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокс таянч ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) июль ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда ўзбек боксчилари қуйидаги ўринларда қайд этилган:

Супер ярим ўрта вазнда (69,8 кг): Исроил Мадримов 1-ўрин,

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шаҳрам Ғиёсов 7-ўрин, Шоҳжаҳон Эргашев 12-ўрин, шунингдек Ўзбекистон номи билан қайд этилган Ботир Аҳмедов 2-ўринда,

Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 2-ўрин,

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев жаҳон чемпиони сифатида рейтинг юқорисида,

Минимум вазнда (47,6 кг) қайд этилган Ҳасанбой Дўсматов 3-ўриндан 2-ўринга кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!