Янузайнинг Испаниядаги дебюти кечикадиган бўлди
Ads

Жорий ёзги трансферлар даврида “Манчестер Юнайтед”дан “Реал Сосьедад”га кўчиб ўтган Аднан Янузай Ла Лиганинг “Сельта”га қарши дастлабки турида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Marca  нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра 22 ёшли бельгиялик футболчи чап сонидаги оғриқ сабаб машғулотларда қатнашмаган. Шифокорларнинг сўзларига кўра футболчининг соғлиги билан боғлиқ ҳолат у қадар жиддий эмас. Аммо, у барибир бугун бўлиб ўтадиган “Сельта”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, "Сельта" ҳамда "Реал Сосьедад" клублари ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 21:15да бошланади.