Январда

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандни ёзгача кутмасдан, қишки трансфер мавсумида қўлга киритмоқчи. У клуб раҳбариятидан шуни талаб қилмоқда.

Лэмпард норвегиялик футболчининг келиши жамоанинг чемпионлик учун курашдаги имкониятларини кескин оширишини таъкидламоқда.

Ҳозир, лондонликлар таркибида марказий ҳужумчи позициясига ёзда 47,5 миллион еврога олинган Тимо Вернер, клуб тарбияланувчиси Тэмми Абрахам ва франциялик “қария” Оливье Жиру даъвогарлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)