Январда "Реал"ни 3 та футболчи тарк этиши мумкин
"Реал" жорий қишки трансферлар даврида ҳимоячи Альваро Одриосола, ярим ҳимоячи Иско ва ҳужумчи Лука Йович билан хайрлашмоқчи.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Иско аллақачон раҳбариятга ўз режаларини маълум қилган. У мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, Испания терма жамоаси сафида “Евро-2020”да иштирок этмоқчи. 28 ёшли Искога "Севилья", "Наполи", "Ювентус" ва "Манчестер Сити" клубларидан қизиқишлар мавжуд. "Реал" унинг трансферини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
25 ёшли Одриосола Начо ва Лукас Васкесга муносиб рақобат кўрсата олмаяпти ва натижада ўйин амалиётисиз қолмоқда.
23 ёшли Йович эса “Айнтрахт”га қайтишга тайёр. Аммо унинг 5 млн евролик маоши Франкфурт клубига тўғри келмаслиги мумкин.
Фикрлар