Яп Стам Голландия клубига бош мураббий бўлди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳимоячиси Яп Стам Голландиянинг "Зволле" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 46 ёшли мутахассис жамоа билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. Қайд этиш лозимки, "Зволле" Стам учун бегона эмас. Боиси, у ўзининг профессионал фаолиятини айнан мана шу жамоада бошлаган.

Маълумот учун, Яп Стам бундан аввал Англиянинг “Рединг” (2016-2018) клубини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
28/12/2018 22:50
Буни кал калласи яхши ишлайди. Жуда сифатли химоячи эди