"Япон Мессиси"га "Реал" ва "Манчестер Сити" қизиқиб қолди
"Токио" клуби ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо Европанинг иккита гранд жамоасини қизиқтириб қўйди.
Nikkan Sports нашри тарқатган хабарга кўра 18 ёшли “япон Мессиси”га "Реал" ва "Манчестер Сити"дан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Таъкидлаш керакки, Кубо 2011-2015 йилларда “Барселона” академиясида шуғулланган.
Маълумот учун, Кубонинг “Токио” клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг январида ўз ниҳоясига етади. Унинг трансфери эса 500 минг еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар