Япония - Польша. Матнли онлайн трансляция

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун, 28 июнь куни "Н" гуруҳ босқичи доирасида иккита учрашув бўлиб ўтади. 
Тошкент вақти билан 19:00да Япония терма жамоаси Польша билан куч синашади

Япония

    ЖЧ. H-гуруҳи 3-тур

    28/06/2018, 19:00

    0
    :
    1
    Тугади

    Польша

    • Ян Беднарек 59'

    Стадион: Volgograd Arena 42189 томошабин

    Бош ҳакам: Janny Sikazwe

    45'
    90'
     
    • -'

      Биздан узоқлашманг. Олдинги "G" гуруҳида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Англия - Бельгия ва Тунис - Панама ўйинларини кўришингиз мумкин. Баҳслар Тошкент вақти билан соат 23.00да старт олади.

    • 90+3'

    • 90+3'

      Финал хуштаги! Польша ғалаба қозонди, аммо Япония плей-оффга йўл олди. Бунга параллел ўйинда Колумбиянинг Сенегални мағлуб этгани бўлди.

    • 90'

      3 дақиқа қўшилди. Бу жаҳон чемпионатларида энг ҳаёжонли дақиқалар ҳисобланади.

    • 86'

      Польша иккинчи голни киритишни истамоқда. Японлар гол ура олмасликларини тан олаётгандек мақсадсиз ҳаракат қилмоқда.

    • 81'

      Япония термасида сўнгги ўзгариш: Хасебе Муто ўрнига майдонга тушди. Хондани бугун деярли майдонда кўрмадик.

    • 79'

       

      Польшада иккита ўзгариш! Теодорчик ва Пешко ўйинга қўшилди. Зелиньски ва Кужава учун ЖЧ-2018 якунига етди.

    • 76'

      Параллел учрашувда Колумбия футболчилари ҳисобни очди. Бу японларга умид чироғини ёқди. Агар натижа ўзгармаса, Колумбия ва Япония плей-оффга йўл олишади, бироқ ҳали вақт бор.

    • 74'

      Лееваандовскиииии! Россия майдонлари унга омад келтирмади. Деярли бирга-бир вазиятда у тўпни дарвозага йўллай олмади. Бироз баланд...

    • 72'

      Гарчи катта устунликка эга бўлмасада, Польша термасининг ҳужумлари хавфли тус олмоқда...

    • 68'

      Японлар го ўтказиб юборган вазият!

    • 66'

      Ўйиндаги илк огоҳлантириш. Макино Левандовскига қўполлик ишлатди. Яна битта стардарт вазият.

    • 65'

       

      Такаси Инуи Усами ўрнига майдонга тушди.

    • 64'

      Японлар устози Акира Нисино илк ўзгаришни тайёрламоқда...

    • 61'

    • 59'

      ГООЛ, ГООЛ, ГООЛ! 0:1! Беднарек!

    • 51'

      Роберт Левандовски бу мундиалда бирорта гол ура олмади. Умуман ЖЧ-2018да "Бавария" футболчилари гол ура олмаётир. Ўтга мундиалда Мюнхен клуби вакиллари 18 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган ва энг сермаҳсул жамоасига айланган эди.

    • 47'

      Японларда ўзгариш: Осако жароҳат олган Оказаки ўрнига майдонга тушди.

    • 46'

      Иккинчи бўлим бошланди...

    • 45+1'

      Танаффус! Колумбия ва Сенегал баҳсида ҳам ҳозирча ҳисоб очилганича йўқ.

    • 45'

      Бир дақиқа қўшиб берилди биринч бўлимга...

    • 41'

    • 38'

      Япония футболчилари тез-тез Фабианскини безовта қилиб туришибди. Оказаки жуда фаол. Бироқ ҳозирча жамоаларга гол уриш насиб қилмаётир.

    • 33'

      Такрорий вазият тўпнинг чизиқни кесиб ўтмаганлигини кўрсатди. Феноменал сэйв.

    • 33'

    • 32'

      Кавасима дарвозаси олдида хавфли вазият! Польша ҳимоячиси қанотда ҳужумга қўшилди. 11 метрдан Гросицки бош билан зарба йўллади, аммо японлар посбони ажойиб сейв билан тўпни майдондан чиқариб юборди!

    • 31'

    • 28'

      Жамоалар тўп алмашишди. Майдон марказида футболчилар куч йиғмоқда. Анча вақтдан бери дарвозаларга хавф солинмаяпти.

    • 22'

      Поляклар узоқ вақтдан сўнг илк ҳужумни ташкил қилишди ва бурчак ттўпи ишлаб олди. Рақиб берган зарбани Кавасима осонлик билан ушлаб олди. Бундан ташқари ҳакам фол қайд этди.

    • 18'

      Устунлик японлар томонида. Сўнгги 5-7 дақиқа улар тўпни ўзларида сақлаб туришибди.

    • 15'

      Польша ҳам хужум ташкил этди, Левандовски жамоани олдинга боришга чорламоқ,хужумчининг зарбасига аниқлик етишмади, ҳимоячи тўп ҳаракати йўналишини ўзгартирди

    • 13'

      Япония термаси хужум ташкил этди, зарба берди хужумчи, Фабиански тўп йўналишини тўхтатди

    • 7'

      Хозирча тўп майдон Япония терма жамоаси назоратида остида

    • 2'

      Қуйида жамоаларнинг таркибини эслатиб ўтамиз:
       

    • 1'

      Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЖЧ-2018 "Н" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Япония ҳамда Польша терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Сизларни ушбу саҳифа орқали қизиқарли ўтиши кутилаётган беллашувдан матнли трансляцияни томоша қилиш имконига эгасиз

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)