Япония бош мураббийи Ўзбекистондан учралган мағлубият ҳақида нималар деди?
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Япония учрашувида вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Го Оиава иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Шогирдларим бу баҳсга жуда яхши тайёргарлик кўрганди. Бироқ бу етарли бўлмади.
Илк дақиқалардан ўзимиз режалаштирган ўйинни кўрсата олмадик. Шунга қарамай, тайёргарлигимиз жойида эди. Иккита тўп фарқи билан мағлуб бўлишимизни кутмагандим.
Албатта, натижадан афсусдаман.
Рақиб тактик жиҳатдан кучли ва интенсив футбол намойиш этди. Улар бир неча жабҳадан биздан кучлироқ кўринди.
Бутун беллашув давомида тўпга эгалик қилиб, олдинга ўтишга ҳаракат қилдик. Аммо бунинг фойдаси бўлмади. Энди бор эътиборимизни 3-ўрин учун ўйинга қаратмоқчимиз.
Бу ерга чемпион бўлиш учун келгандик. Мағлубиятни қабул қилиш осон эмас".
Фикрлар