Япония бош вазири ЖЧ-2018 финалида кимларни кўрмоқчи?
Ads

Япония бош вазири Синзо Абэ яқинда Россия майдонларида старт оладиган жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Тез орада Япония терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Россияга етиб боради. Ўйлайманки Япония терма жамоаси барча рақибларини мағлубиятга учратиб, финалда Россияга қарши ўйнайди. Келинг, орзу қилайлик”, - дейди Абэ.

Эслатиб ўтамиз, Япония терма жамоаси мусобақанинг “H” гуруҳида Колумбия, Польша ва Сенегалга қарши баҳс юритса, Россия терма жамоаси “А” гуруҳида Саудия Арабистони, Миср ва Уругвай қаршиликларини синдиришга ҳаракат қилади.