Япония. Достон Турсуновнинг жамоаси яна мағлуб бўлди

Дам олиш кунлари Япония J2 лигасида 33-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Достонбек Турсунов фаолият олиб борадиган «Ренофа Ямагучи» клуби ушбу тур доирасида «Каназава»га қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Достон Турсунов учрашувни захира ўриндиғидан кузатиб борди. Шу тариқа, «Ренофа Ямагучи» ҳисобидаги очколар 36 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 14-поғонани эгаллаб турибди.

Қайд этиш жоиз, Турсуновнинг жамоаси Япония J2 лигаси доирасидаги ортда қолган 5 учрашувнинг фақатгина биттасида ғалаба қозонди, 4 учрашув мағлубият билан якунланди.

Япония J2 лигаси. 33-тур

«Каназава» 1:0 «Ренофа Ямагучи»

Гол: Като (8).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!