"Япония ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлмади. Иккита гол буни кўрсатиб турибди"
Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон ОТЖ Японияни 2:0 ҳисобида таслим этиб, Осиё кубоги финалига йўл олди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Ҳусайн Норчаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Япония ҳимоясини ёриб ўтиш жуда ҳам қийин бўлмади. Сабаби, иккита гол ҳам буни кўрсатиб турибди.
- Бугунги голимни барча ватандошларимизга бағишлайман. Стаидонга улар киритилмаган бўлса ҳам ташқарида бизни қўллаб-қувватлаб туришди.
- Гуруҳдаги ўйинлар ўзимга у қадар ҳам ёқмади. Чорак ҳамда ярим финалларда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим.
- Қаршидаги баҳсда ўзимда иккита яхши вазият бўлди, аммо фойдалана олмадим. Ассистларга келадиган бўлсак, бу жамоавий ўйин. Жамоа ғалаба қозонса, ҳаммамиз хурсанд бўламиз.
- Кападзе ҳамда Бердиевнинг ўхшашликлари бор. Иккаласи ҳам замонавий мураббийлар ва янгича тактикалардан фойдаланади. Умуман олганда, иккиси ҳам деярли бир хил мутаххассислар.
- Биз Дубайдаги ўйинда Саудия билан анча яхши ўйнагандик. Шунчаки иккита хато эвазига улар гол уриб кетганди. Финалда яхшироқ ҳаракат қилиб, юртимизга чиройли ғалаба тақдим этишга ҳаракат қиламиз.
Фикрлар