Япония терма жамоаси аъзоси қишда "Ливерпул"га ўтади

"Ливерпуль" клуби "Зальцбург" ҳужумчиси Такуми Минаминони сотиб олмоқчи.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра томонлар ўзаро оғзаки келишувга эришишган. Унга кўра мерсисайдликлар 24 ёшли япониялик футболчини жорий қишки трансферлар даврида 7,25 млн еврога сотиб олишади.

Эслатиб ўтамиз, Миноминога шунингдек “Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди.

Қайд этиш лозимки, “Ливерпуль” ва “Зальцбург” жорий мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
12/12/2019 18:11
Биздаям шунақа хабарлар қачон чиқаркин