Японияга қарши жанг олдидан: Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ғалаба учун тайёр!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев ва ҳимоячимиз Муҳаммад Ҳакимов ярим финал баҳси олдида матбуот анжуманида иштирок этди.

Сергей Чигодаев:

Эртанги баҳс ҳақида


Японияни ўрганиб чиқмоқдамиз. Кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қиляпмиз, айтиш мумкинки, рақибимиз тартибли жамоа. Улар билан биринчи марта ўйнамаяпмиз, аввал ҳам 3 марта ўртоқлик ўйинларини ўтказганмиз. Тезкор ва техник жиҳатдан яхши футболчилари бор. Бироқ эртага ўйин кўрсатади, иккала жамоа учун ҳам қизиқарли ўйин бўлиб ўтади.

Жамоа амалдаги чемпион ҳисобланади, эртанги баҳсда бу қанчалик муҳим?

Ўтган йили бу ёш тоифасида жамоамиз мусобақа ғолиблигини қўлга киритган. Албатта биз ҳам бу натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз. Бу осон эмас, бироқ бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Ярим финалда оддий ўйинлар бўлмайди, ҳар битта ўйин қийин бўлиши табиий. Биз курашамиз.

Муҳаммад Ҳакимов:

Ярим финал учрашувига тайёргарлик ҳақида

Жамоадошларим билан эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Насиб бўлса, яхши ўйин кўрсатамиз. Ўзига яраша қийин ва қизиқарли ўйин бўлади. Эртанги ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Бу ярим финал ўйини, ҳамма болалар тушуниб турибди, шунга яраша кайфият билан тушамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Эслатиб ўтамиз, ўсмирларимиз U-17 Осиё кубогининг ярим финалида Японияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 19 май Тошкент вақти билан соат 20:00'да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!