Японияга қарши ўйинда 3 та пенальтини қайтарган дарвозабон нималар деди?

Хорватия терма жамоаси дарвозабони Доминик Ливакович Японияга қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Посбон Японияга қарши пенальтилар сериясида рақибнинг 3та зварбасини қайтаришга эришди. 

"Ажойиб таассуротлар, биринчи навбатда жамоага раҳмат. Муҳит ажойиб. Стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. Япония учрашув бошида яхши прессинг қилди. Оғир ўйин бўлди, улар зўр тайёргарлик кўришганди, шу ўринда биз ҳам. 

Қийин бўлган вазиятда ғалаба қозондик. Бу ҳаётим ва фаолиятимдаги энг зўр лаҳза", - деди Доминик. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!