Япониялик футболчи бугун рус гранди сафида дебют қиладиган бўлди
Ads

Москванинг ЦСКА клуби ҳужумчиси Такума Нишимура яна бир неча дақиқалардан сўнг бошланадиган “Ахмат”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайдиган бўлди.

Эътиборлиси, бу ўйин 22 ёшли япониялик футболчи учун “армиячилар” сафидаги дебют баҳс бўлади.

Маълумот учун, Нишимура ЦСКА сафига жорий ёз Япониянинг “Вегалта Сэндай” клубидан келиб қўшилган эди.