Япониялик футболчи “Саутгемптон” билан шартномасини узайтирди
Ads

Англиянинг “Саутгемптон” клуби ҳимоячиси Майя Йошида жамоа билан шартномасини узайтирди. Япониялик футболчи “авлиёлар” билан 2020 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Маълумот учун, Йошида 2012 йил “Саутгемптон” сафига келиб қўшилган эди. Бугунги кунга қадар 29 ёшли футболчи инглиз клубида 138 та баҳсда майдонга тушди.

Ўтган мавсумда эса Йошида АПЛда 100 та ўйин ўтказган илк япон футболчиси бўлган эди.