Япониялик футболчининг жавобини беришди

Москванинг ЦСКА клуби ҳужумчиси Такума Нисимура фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

Hochi нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли футболчи "Вегалту Сендай" клубига бориб қўшилади. “Армиячилар” Нисимурага Японияга кетишга рухсат беришган.

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА Нисимурани Португалиянинг "Портимоненсе" клубига ижарага берган эди. Бироқ, у муддатидан аввал ижарадан қайтиб келди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)