“Япониялик Месси” жамоасини тарк этмоқчи
“Япониялик Месси” лақаби билан машҳур бўлган “Реал” футболчиси Такефуса Кубо ўзи ижарада ўйнаётган “Вильярреал”ни тарк этишни режалаштирмоқда.
У қишки трансферлар вақтида “Қироллик клуби”га қайтишни истаяпти. 19 ёшли ярим ҳимоячи “Вильярреал” бош мураббийи Унаи Эмери унга етарли ўйин вақти бермаётганидан норози бўлмоқда. Япониялик футболчи Ла Лигада 10 та ўйинда қатнашган бўлса-да, жами 180 дақиқа ҳаракат қилди.
Маълумотларга қараганда, Кубо мадридликлар раҳбарияти билан боғланиб, унга ижарада ўйнаш учун бошқа жамоа топиб беришни сўраган.
Фикрлар