Япониялик "Монстер"ни тўхтатиб бўлмаяпти. Яна нокаут...(видео)
Профессионал бокснинг 53 кг вазн тоифасида WBА, IBF, WBC камарлари учун япониялик Наоя "Монстер" Иноуэ филиппинлик Нонито Донейрга қарши рингга кўтарилди. Япониянинг Саитама шаҳрида бўлиб ўтган ушбу тўқнашув кўп давом этмади. Жангнинг 1-раундидаёқ нокдаун ҳолатига тушган Донейр 2-раундга келиб бир қанча кучли зарбаларни ўтказиб юборди ва яна рингга қулади. Ҳакам эса жангни тўхтатди ва шу тариқа Иноуэ 3 камар эгасига айланди. Шунингдек у 3 вазнда жаҳон чемпиони бўлиб, яна бир вазн кўтарса Муроджон Аҳмадалиев ҳаракат қилаётган дивизионга ўтади. Иноуэ учун бу 23-ғалаба (20 нокаут) ҳисобланади ва ҳали мағлубиятга учрамаган.
Фикрлар