Яқин кунларда "Ливерпуль"да янгилик бўлади!

"Фейеноорд" клуби бош мураббийи Арне Слот унинг "Ливерпуль"га кўчиб ўтиши тез орада эълон қилинишига шама қилди.

“Мен “Ливерпуль” – “Тоттенхэм” ўйини бошланишини кўрдим. Мен фақат биринчи голни кўришга улгурдим. Ажойиб гол! "Ливерпуль" учун яхши ғалаба. Агар у ерда менинг трансферим расман тасдиқланса, Англияга бораман ва мерсисайдликлар иштирокидаги кўплаб ўйинларни томоша қиламан! Баъзан ҳаёт сизга имкониятлар беради ва сиз ана шундай вазиятларда юрагингиз амрига қулоқ солишингиз керак. Мен ўз танловимни қилиб бўлганман. Яқин кунлар ёки ҳафталарда янгилик бўлади”, - деди Слот The Athletic нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ ОАВда нидерландиялик мутахассис "Ливерпуль" билан 2027 йилгача амал қиладиган шартнома имзолагани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Инглиз клуби эса шартнома муддатидан олдин бекор қилингани учун товон пули сифатида "Фейеноорд"га 13-15 миллион евро тўлаши таъкидланган.

“Ливерпуль”ни 2015 йилдан буён бошқариб келаётган Юрген Клопп жорий мавсум якунида кетишини расман эълон қилган. Унинг бошқарувидаги жамоа бу мавсум АПЛда 78 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!