Яқин соатлар ичида 3 та расмий трансфер амалга ошди ("3в1")
Европада трансфер ойнаси ёпилишига саноқли вақт қолмоқда. Бундай фойдаланган ҳолда, бир қатор клублар таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.
Жумладан, "Ювентус" "Олимпик Марсель" ҳужумчиси Аркадиуш Миликни ўз сафига қўшиб олди. Туринликлар унинг ижараси учун 1 миллион евро тўлайди. Шунингдек, 2023 йилда "кекса сеньора" уни 8 миллион евро эвазига сотиб олиши ҳам мумкин (шартномада шундай банд мавжуд).
Бундан ташқари, "Арсенал" тарихидаги энг қиммат футболчи Николья Пепени "тўпчилар" "Ницца"га мавсум сўнггига қадар ижарага бериб юборди.
"Эвертон" футболчиси Деле Алли ҳам мавсум сўнггига қадар "Бешиктош" сафида тўп тепади (ижара асосида). Англиялик ярим ҳимоячи қишда "Тоттенхэм"дан эркин агент сифатида "ирисчилар" сафига келиб қўшилганди.
Фикрлар