Ясмина Каримжонова Қозоғистонда қоқилди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг иккинчи давра баҳсларига старт берилди.

"Shymkent Open" турнирининг ушбу босқичида ҳамюртимиз Ясмина Каримжонова россиялик Анастасия Захаровага қарши кортга чиқди.

Ушбу баҳсда Ясмина ўйин тизгинини буткул қўлдан чиқариб юборди. Бунинг натижасида теннисчимиз рақибига 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!