Яхши ўйнамасанг, “учасан”!

“Барселона” мураббийлар штаби ва раҳбарияти ишончини оқлай олмаган франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн собиқ жамоаси “Атлетико”га ижарага бериб юборилган эди.

Мадрид клубида бу футболчини 40 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи бор. Лекин “Атлетико” хўжайинлари ҳозир Гризманнинг ҳолати бу суммага умуман тўғри келмаслигини таъкидламоқда.

Яқинда улар Гризманн билан келажаги борасида суҳбат ўтказди. Раҳбарияти тажрибали форварддан воз кечмоқчи эмас. Лекин улар Антуандан ўйинини тубдан яхшилашни талаб қилмоқда.

Агар Гризманн бунинг уддасидан чиқа олмаса, клуб мавсум охирида у билан хайрлашадиган бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!