Яхшибоев пенальтилар сериясида хато қилди, "Шахтёр" Солигорск Европа Лигасини тарк этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун Европа Лигаси биринчи саралаш босқичи доирасидаги кўплаб учрашувлар бўлиб ўтди. Биз учун эътиборлиси, ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоев ҳаракат қилаётган "Шахтёр" Солигорск ўз майдонида Молдова клуби "Сфинтуль-Георге"ни қабул қилди. 

Муросасиз беллашув 0-0 ҳисобида якунланиб, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда Беларусь клуби 1-4 ҳисобида мағлуб бўлди. Яхшибоев жамоасининг биринчи пенальтисини голга айлантира олмади. 

Жасурбек, иккинчи тайм аввалида майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!