Яхшибоевни тўхтатиб бўлмайди. У яна иккита гол урди!

Беларусь чемпионатининг навбатдаги турида “Шахтёр” ўз майдонида “Смолевичи” жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида икки  марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган Жасур Яхшибоев жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. 

Шу тариқа, ўзбек легионери Беларусь чемпионатида киритган голлари сонини 12 тага етказиб, тўпурарлар баҳсида пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлади.

Шунингдек, Жасур Яхшибоев учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
НАЙДЁТСЯ ВСЁ!
27/07/2020 11:52
Yaxshiboyevda sovuqqonlik bor.oldinga utsa dovdirab qolmaydi.omad kelgusi uyinlariga