Яхшибоевнинг жамоадоши коронавирусга чалингани ростми? Жамоа бош мураббийи ойдинлик киритди

"Энергетик-БГУ" клуби бош мураббийи Владимир Белявский "Динамо" Брест жамоаси устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Барчани ғалаба билан табриклайман. Молодечно шаҳридаги майдон бизга яхши хизмат қилди. Яхши майдон бўлибди. Ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этди. 

- Қўшимча дақиқада гол ўтказиш қанчалик аламли? 

- Бундай голларни ўтказиш аламли. Майдон марказида хато рўй берди. Сонияга концентрацияни йўқотдик. Ўйин тугади, деб эрта ўйлай бошладик.

- Бу ҳафта Беларусь чемпионатидаги кўплаб футболчилар, жумладан, сизнинг жамоангиздаги икки футболчида коронавирус аниқлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Мен шифокор эмасман ва ким билан нима бўлаётганини айта олмайман. Эҳтимол енгил шамоллаш бўлиши мумкин. Биз таҳлил намуналари топширмадик. Шу боис коронавирус ёки коронавирус эмаслигини аниқ айта олмаймиз. Бошқа жамоалардаги ҳолатларни миш-миш даражасида биламан.

- Аммо, сизнинг жамоангизда машғулотларда иштирок этмаётган футболчи борми?

- Бизда бундайлар йўқ. Барча шуғулланмоқда, барча ишламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!